Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокимининг суюнчи пулини тақсимлашда жанжаллашган туғруқхона ходимларини қаттиқ танқид қилган видеоси тарқалди.
Видеода айтилишича, фарзанд кўрган ота-оналар, хусусан ҳокимнинг онасидан суюнчи пули сўраган туғруқхона ходимлари бошқа бўлимга ўтказилади ва уч ойлик синов муддати белгиланади.
Видеода ҳоким бу каби салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида туғруқхонага видеокамералар ўрнатиш ҳамда фарзандли бўлганидан қувониб суюнчи бермоқчи бўлган ота-оналар учун махсус эҳсон қутилари ташкил этиш бўйича топшириқ берган. Маълум бўлишича, ушбу эҳсонлар ногиронлар, масжидларга берилади.
Шунингдек видеода ғазабланган ҳоким бир йигитни суюнчи беришга пули йўқлигидан туғруқхонадан хотинини олиб кета олмаётганлиги ҳақида гапирган.






