АсосийDunyo

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли гўдак 6-қаватдан қулаб тушиб ҳалок бўлди

'Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли гўдак 6-қаватдан қулаб тушиб ҳалок бўлди'ning rasmi

Россиянинг Ленинград вилояти Сосновий Бор шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг 3 ёшли фарзанди 6-қаватдан қулаб тушиб вафот этди. Бу ҳақда аniq.uz  nevnov.ru таяниб хабар бермоқда. 

Маълум  қилинишича, Сосновий Бор шаҳрининг Космонавтлар кўчасида ота-онасининг эътиборсизли сабаб бола олтинчи қаватдан йиқилиб тушган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар боланинг вафот этганини аниқлаган. Боланинг жасади ўлим сабабини аниқлаш учун ўликхонага юборилган.

Маълум бўлишича, марҳум боланинг ота-онаси – 24 ва 25 ёшли Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланиб, Россияга 2020 йилнинг январь ойи бошида келган. Таъкидланишича, ота юк ташувчи бўлиб ишлайди, она эса ишсиз.

    Бошқа янгиликлар