АсосийJamiyat

1 ноябрдан газ заправкалар иш тартибига ўзгартиришлар киритилмаган -- Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

'1 ноябрдан газ заправкалар иш тартибига ўзгартиришлар киритилмаган -- Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати'ning rasmi

Энергетика вазирлиги 2020 йил 1 ноябрдан чекловлар жорий этилиши режалаштирилаёган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) газ етказиб бериш шартлари ҳозирда кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди.

Ҳозирча 1 ноябрдан бошлаб АГТКШнинг иш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган, дейилади Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтишларича,  Тошкент шаҳрида 54 та газ тақсимлаш станцияларида янги иш жадвали жорий этилиши ва навбатма-навбат (бирданига эмас), ҳар уч кунда бир мартa соат 19:00 дан 7:00 га қадар газ таъминотини тўхтатиб туриш режалаштирилган эди. Ушбу чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Бунга сабаб истеъмолнинг юқори (пик) соатларида ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ истеъмоли туфайли босим камайиб кетади.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда ушбу чекловчи чораларни қўллаш механизми қайта кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинган хуласалар ҳақида ўз вақтида маълумот берилади.


 

    Бошқа янгиликлар