Бозорда ва дўконларда сотилаётган гўшт маҳсулотлари ҳар доим ҳам кафолатли бўлмайди. Айрим ҳолларда санитрия талаб ва тартибларига риоя қилинмай сўйилган чорва гўштлари сотишга рухсат берилмайди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълумот берди.
Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.






