1

Сурхондарёда 25 ёшли йигит 11 ёшли қишлоқдошини зўрлади. Боланинг онаси билан жанжаллашиб қолган шахс бунга кўрсатма берган

ЖИНОЯТ 01.11.2020, 14:53
Сурхондарёда 25 ёшли йигит 11 ёшли қишлоқдошини зўрлади. Боланинг онаси билан жанжаллашиб қолган шахс бунга кўрсатма берган

Сурхондарёда 25 ёшли шахс  3-синфда ўқийдиган қишлоқдошини зўрлади. Бу ҳақда Спутник нашри хабар берди

Маълум бўлишича, ҳодиса июнь ойида содир бўлган. 25 ёшли йигит Шўрчи туманида яшовчи қишлоқдоши 11 ёшли болани мактаб ҳожатхонасига олиб бориб, зўрлаган. Бола ҳодисадан сўнг уйига йиғлаб борган ва унда зўрлаш аломатлари бўлган. Бола дарҳол шифохонага олиб борилган. Лекин у ерда олиб қолинмаган. Кейинчалик бола ўтира олмайдиган ва бир оёғи оқсаб, умуртқа қисми оғрийдиган бўлиб қолган. 

Манбада, воқеага ўқувчининг онаси ва у билан бир қишлоқда яшовчи эркак ўртасидаги маиший жанжал сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Воқеа содир бўлишидан бир ой аввал 25 ёшли йигитнинг қариндоши боланинг онаси билан жанжаллашган ва ўшанда эркак аёлга шарманда қилиб, юзини ерга қаратиб қўйиш билан дағдаға қилган. Аёл ёлғиз ҳолда боласини тарбиялаб келган. 

Ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтган ва унинг қарорига кўра йигит 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Она ушбу қарордан норози эканини, йигит қамоқдан эрта чиқиб келса уларга яна зуғум қилиши мумкинлигидан ҳавотирда эканини айтмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1