АсосийJamiyat

Таниқли актёр Фахриддин Шамсиматов 50 ёшга тўлди

'Таниқли актёр Фахриддин Шамсиматов 50 ёшга тўлди'ning rasmi

Бугун Фахриддин Шамсиматов 50 ёшни қарши олди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессионал кино ва дубляж актёри Фахриддин Шамсиматов 1970 йили 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1996 йилдан режиссёрлик фаолияти билан шуғулланган.  

"Энг улуғ, Энг азиз" кўрик-танловида “Йилнинг энг яхши эркак роли учун” номинацияси ғолиби. Россияда ўтказилган "DETEKTIV FEST" халқаро фестивалида "Ҳақиқий эркаклар ови" бадиий фильмидаги полковник Озод роли учун "Энг яхши эркак роли" номинацияси ғолиби бўлган.

Фахриддин Шамсиматов суратга тушган фильмлар

“Эгизаклар” – 2004 йил

“Сардор 2” – 2005 йил

“Бону қиссаси” – 2007 йил

“Ҳақиқий эркаклар ови” – 2009 йил

“Таҳдид” – 2010 йил

“Висоцкий” – 2010 йил

“Ёзсиз йил” – 2011 йил

“Ҳақиқат куни” – 2011 йил

“Кўринмаслар” – 2011 йил

“Қўрғошин” – 2011 йил

“Беҳбудий” – 2020 йил

Кино ва дубляж соҳасида кўплаб мухлислар эътибори ва ҳурматига сазовор бўлган актёрни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз.

    Бошқа янгиликлар