Бухорода поезд велосипедда кетаётган 69 ёшли эркакни уриб юборди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабарига таяниб Zamon.uz ёзди.
Қайд этилишича, ҳодиса 3 октябрда Тошкент – Волгоград йўналишидаги темир йўлда содир бўлган.
Маълум бўлишича, эркак велосипедда поезд етиб келгунча темир йўлни кесиб ўтаман деб ўйлаган.
Лекин, қоқилиб тушиши натижасида рельсларда қолиб кетган. Оқибатда поезд эркакни уриб юборган. У воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ИИББ фуқаролардан ҳаётини хавф остига қўйиб, темир йўлни кесиб ўтишда таваккал қилмасликка чақиради.






