АсосийDunyo

Грузияда фуқароларнинг газ ва электрдан 4 ойлик қарзлари давлат томонидан тўлаб берилади

'Грузияда фуқароларнинг газ ва электрдан 4 ойлик қарзлари давлат томонидан тўлаб берилади'ning rasmi

Грузия ҳукумати фуқароларнинг тўрт ойлик газ ва электр пуллари давлат томонидан тўлаб берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Грузия янгиликлари расмий сайти хабар берди.

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларидаги табиий газ ва электр каби коммунал хизматлар учун тўловларни ҳукумат ўз зиммасига олади. Фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган мазкур тадбир пандемия шароитида Кризисга қарши кураш бўйича ҳукумат режасининг бир қисми эканлигини ҳукумат йиғилишида Бош вазир маълум қилди.

Ҳозирда абонентларнинг умумий сони 1,2 миллиондан кўп бўлиб, улар ҳар ойда 200 кВт электр қувватини истеъмол қилади. Бунга давлат ўртача ҳисобда 17 миллион лари (деярли 8,4 АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратмоқда.

Шунингдек грузияда бир ойда ўртача 200 кубометр газ ишлатадиган 670 мингдан зиёд истеъмолчи мавжуд. Уларнинг ҳам қарзларини ёпиш учун ҳукумат 27 миллион лари (тахминан 8,4 млн. АҚШ доллари) маблағ ажратиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар