АсосийЖАМИЯТ

Эшакни автомобилга боғлаб судраб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи эшакни "Спарк" автомашинасига боғлаб, азоблаб судр...

'Эшакни автомобилга боғлаб судраб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи эшакни "Спарк" автомашинасига боғлаб, азоблаб судраб кетаётгани ҳақидаги видео тарқалди. Мазкур шахснинг жониворга зўравонлик ишлатиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан аёвсиз муҳокама қилинди. Видео:

Ушбу ҳолатни ён-атрофда транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчилар кўриб қолган ва суратга олган. Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири телефон камерасига тасвирга олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлади. 

Тармоқ кузатувчиси бўлган аёл бу видеони "Меҳр ва оқибат" жониворларни ҳимоя қилиш жамияти нодавлат ташкилотига юборди. ННТ эса бу аянчли ҳолат бўйича суриштирув олиб боришни сўраб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилди. Шу тариқа ИИББ ходимлари ҳам бу зўравонлик ҳолатига эътибор қаратишди.

Жониворларга нисбатан жоҳиллик билан муносабатда бўлиш ҳолатларида айбдорлар Ўзбекистон Республикаси маъмурий кодексининг 111 моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Қолаверса амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида ҳам бунга нисбатан муайян жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда жониворга азоб берган ҳайдовчининг шахси аниқланган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар