АсосийJamiyat

Жервонта Девис жангни чуқур нокаут билан якунлади. Рақиби 2 дақиқа ўзига келолмади

'Жервонта Девис жангни чуқур нокаут билан якунлади. Рақиби 2 дақиқа ўзига келолмади'ning rasmi

АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида енгил вазн тоифасида WBA Regular камари соҳиби Жервонт Девис биринчи енгил вазн тоифасида WBА камари соҳиби Лео Санта Крусга қарши рингга кўтарилди. 

Ўн икки раундга мўлжалланган баҳс олтинчи раунддаёқ якунланди. 

Крус олтинчи раундда рақибидан кучли апперкот зарбасини ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди. Санта зарбадан сўнг деярли икки дақиқа ўзига кела олмади ва шифокорлар ёрдамида рингни тарк этди.

Бу Девиснинг фаолиятидаги 24-ғалабаси бўлди. Ҳозирча унинг ҳисобида мағлубият йўқ.

    Бошқа янгиликлар