ССВ хабарига кзўра 2020 йил 1 ноябрь соат 23:30 ҳолатига, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 156 (+55) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
15 нафари Тошкент шаҳрида,
40 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
Андижон вилоятида 15 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 10 нафар,
Сирдарё вилоятида 18 нафар,
Тошкент вилоятида 82 нафар,
Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 64 466 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 120 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






