АсосийJamiyat

Самарқандда 4 йил аввал ажрашиб кетган эр-хотин алимент тўлови ундириш жараёнида қайта ярашиб кетди

'Самарқандда 4 йил аввал ажрашиб кетган эр-хотин алимент тўлови ундириш жараёнида қайта ярашиб кетди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.Аҳмадов ва турмуш ўртоғи Р.Қўшатовалар ўртасида қурилган оилага 2016 йилда дарз кетган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 16.12.2016 йил 16 декабрдаги суд буйруғи билан отанинг зиммасига бир нафар вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклаган.

Орадан тўрт йил ўтиб жорий карантин вақти ота ва она ўзаро муносабатлари ҳақида ўйлаб кўришлари учун етарли муддат бўлди ҳамда улар билан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида улар ўзаро яраштирилиб, бузилган яна бир оила тикланди. Бу ҳақда МИБ хабар қилди. 

Самарқанд шаҳар бўлимига таклиф этилган қарздор Ж.Аҳмадов ва ундирувчи Р.Қўшатовалар билан тушунтириш ишлари натижасига кўра уларнинг оиласи ҳеч қандай алимент тўловисиз қайта тикланиб, бутун оила сифатида уйга кузатилди.

    Бошқа янгиликлар