Маълумки, Фарғона вилояти бўйлаб замонавий фотовидеофиксация қурилмалари ўрнатилди. Ушбу қурилмалар бугун, 2 ноябрь кунидан ишга туширилиб, “Тўхташ чизиғи”, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1.1 сидирға чизиғига, 3.19 “Қайрилиш тақиқланган” йўл белгисига ҳамда белгиланган тезликка ва светафор ишораларига амал қилмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари онлайн тартибда қайд қилинади. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, фотовидеофиксация воситалари орқали аниқланган юқоридаги қоидабузарликларнинг ҳафталик маълумотлари оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам эълон қилиб борилади.






