Бугун, 2 ноябрь куни соат 9:00 дан 3 ноябрь соат 20:00 га қадар Яшнобод тумани Паркент ва Оҳангарон шоҳ кўчасидаги ичимлик суви қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ушбу вақт оралиғида қуйидаги манзилларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:
— “Наврўзобод” маҳалласи;
— “Парвоз” маҳалласи;
— Амир Темур маҳалласи;
— Паркент тор кўчаси;
— Авиасозлар 4-мавзеси;
Сув босими пасаядиган ҳудудлар:
- “Авиасозлар”, “Яшнабод”, “Фазогир”, “Баркамол”, “Бешариқ”, “Илтифот”, “Дилбоғ”, “Бирлашган”, “Донишманд” маҳаллалари.
Сув таъминоти бўйича мурожаатлар қуйидаги рақамлар орқали қабул қилинади: 71 293-44-32; 1054.






