АсосийDunyo

Россияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди

'Россияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди'ning rasmi

Шанба куни Россияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди. Бу мамлакатда 31 октябрда 18 665 кишининг CОVID-19 чалингани аниқланган бўлиб, уларнинг 5261 нафари Москвада қайд этилган. Бу билан Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1 636 781 кишига етди. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

Россияда ўтган сутка давомида 245 киши коронавирусдан вафот этди. Ҳозирда коронавирус қурбонига айланганларнинг умумий сони 28 235 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Россияда 1 225 673 нафар бемор коронавирусни енгган бўлиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб 382 873 нафар одам CОVID-19 дан даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар