1

Бухорода қўшнисининг уйидан 8,5 миллион сўмлик буюмларни ўмарган 17 ёшли қиз қўлга тушди

ЖИНОЯТ 02.11.2020, 16:55
Бухорода қўшнисининг уйидан 8,5 миллион сўмлик буюмларни ўмарган 17 ёшли қиз қўлга тушди

 20 октябрь куни Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Н.Н. Бухоро ИИБ мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 20:00 ларда уйидан умумий баҳоси 8.500.000 (саккиз миллион беш юз минг) сўмлик, бир дона “SAMSUNG J 7” ва бир дона “SAMSUNG J 6” русумли телефон аппаратлари, бир дона “TASHIBA” русумли ноутбук, бир дона “Артел” русумли планшет, шиша вазалар, турли хилдаги ошхона анжомлари ва кийим-кечакларни ўғирлаб кетганлигини айтган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди. 

Мазкур ҳолат бўйича воқеа жойига чиққан тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўғирлик ҳодисаси юз берганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари жараёнида ҳудудий профилактика инспектори томонидан жиноятни содир қилган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича мазкур жиноятни жабрланувчининг қўшниси 2003 йилда туғилган 17 ёшли қиз Т.С.содир қилган.

Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинувчи Т.С. га нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1