Уюшманинг ахборот хизмати маълум қилишича, янги ташкилотнинг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланди:
- озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;
- Истеъмол маҳсулотлари саноати фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилишга ёрдам бериш;
- Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш;
- Халқаро бозорларга чиқишда маҳаллий тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси раислигига Умиршайхов Баҳодир Бахтиёрович тайинланди.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмасида фаолият юритган.






