АсосийJamiyat

Тошкентлик эркак аёлнинг шармандали ҳолатда рақсга тушган видеосини интернетда тарқатмаслик учун 50 000 АҚШ доллари талаб қилди

'Тошкентлик эркак аёлнинг шармандали ҳолатда рақсга тушган видеосини интернетда тарқатмаслик учун 50 000 АҚШ доллари талаб қилди'ning rasmi

Олмазор туманида яшовчи Б.С. исмли эркак А.Г. исмли аёлдан унинг ярим яланғоч ҳолда рақсга тушгани олинган видео лавҳани “интернет” сайтлари орқали тарқатиш ва уни оила аъзоларига кўрсатиб шарманда қилмаслиги учун  50 000 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати  маълум қилди.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С  6 500 АҚШ долларини товламачилик йўли билан А.Г дан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар