АсосийJamiyat

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

'Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди'ning rasmi

Президентнинг тегишли қарори билан Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари — Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

 Хайдаров Талъатжон Солиевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар, У. Тухташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар