АсосийJamiyat

Самарқандда 6-синф ўқувчиси “Афросиёб” поезди темир йўл изига  тош қўйганлиги аниқланди

'Самарқандда 6-синф ўқувчиси “Афросиёб” поезди темир йўл изига  тош қўйганлиги аниқланди'ning rasmi

29 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезюрар йўловчи поезди “Улус-Гумбаз” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган вақтида темир йўл изига тош қўйилганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси маълум қилди.

Суриштирув ишларига кўра, темир йўл изига тош бўлакларини Нуробод тумани, “Олтинсой” МФЙда яшовчи 6-синф ўқувчиси С.Ж. қўйганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

" -- Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, бундай қизиқишнинг оқибати аянчли якун топиши мумкин. Масалан, поезд рельсдан чиқиб кетиши, инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолиши, шунингдек, техноген ёки экологик фалокат юз бериши мумкин. Бу каби ҳаракатлар йўловчилар ва юкларни ташишда поездлар ҳаракати хавфсизлигига бевосита таҳдид солади ва ҳаракат жадвалининг бузилишига олиб келади. Ўзингиз ва ўзгаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг," дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар