АсосийJamiyat

Сурхондарёда банкдан кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилинди

'Сурхондарёда банкдан кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилинди'ning rasmi

Сурхондарёда фуқаро М.М. ва бошқалар “З.А.” МЧЖ раҳбари Р.га ёғ ишлаб чиқариш заводини қуриши учун банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 2,8 млрд сўм кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилишди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, М.М. ва бошқалар корхонатраҳбаридан 15 минг АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далил билан ушланишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

    Бошқа янгиликлар