2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берган. «Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундан аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилган», – дейилади вазирлик хабарида. Тўйчиев 2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. |
04.11.2020 04:27
Тошкент тиббиёт академияси собиқ ректори Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди






