Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими иш юритувидаги ФИБ Риштон туманлараро судининг 11.10.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.Фахриддиновдан ундирувчи М.Фахриддинова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд. Бу ҳақда МИБ Матбуот хизмати маълум қилди.
Қарздор Ш.Фахриддинов интизомли ота сифатида алимент пулини ўз вақтида тўлаб келган бўлиб, ўз фарзандига оталик қилиш учун оиласини тиклаш ниятида 15.10.2020 йилда Бюро туман бўлимига мурожаат қилган.
Бюро ходимларини ташаббуси билан ундирувчи М.Фахриддинова билан ўтказилган суҳбат жараёнида суд қарорида белгиланган алимент пулини қизи 18 ёшга тўлгунга қадарли бўлган қисмини олдиндан тўлаб берган тақдирда ярашишга розилигини маълум қилган ва ҳисобланган жами 11 млн 160 минг сўм алимент қарзи ота томонидан олдиндан тўлиқ тўлаб берилган.
Натижада Фахриддиновлар оиласи ўзаро яраштирилиб, фарзанд ўз отаси бағрига қайтарилган. Ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга ошириш тўхтатилган.






