Италия Бош Вазири Жузеппе Конте мамлакатда коронавирус тарқалиши авж олгани учун 5 ноябрm соат 22:00 дан бошлаб бутун мамлакатда тунги комендантлик соати жорий қилиниши ҳақидаги қарорга имзо чекди. Шунингдек, Бош Вазир яна бир қанча чекловларни эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу янги қоидалар 3 декабрга қадар жорий қилинади, дея ёзмоқда tarjumon.uz. Хабарларга кўра, эпидимиологик вазиятга биноан Италиянинг 20 та ҳудуди уч гуруҳга, яъни, қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга бўлинади. Вирус тарқалишининг хавфи энг юқори бўлган ҳудудлар қизил ранг билан белгиланади. Италия ҳукумати CОVID-19 га қарши курашда ҳудудларни алоҳида ажратиш услубини танлади. Чунки, одамлар ўтган ҳафтада бир неча бора чекловларга, хусусан, бар ва ресторанларнинг ёпилишига қарши намойиш уюштирганди. Европанинг бошқа мамлакатлари, масалан, Ирландия, Франсия ва Англияда бутун мамлакат бўйлаб локдаунларни жорий қилишган. Италия пайшанбадан бошланадиган комендантлик соати 22:00 дан 5:00 гача давом этади. |
04.11.2020 13:56
Италияда коронавирус сабаб тунги комендантлик соати жорий этилади






