1

Ўзбекистонда бир кишига ўртача 16 квадрат метр уй-жой майдони тўғри келмоқда

ЖАМИЯТ 04.11.2020, 21:21
Теглар: Ўзбекистон, Уй-жой
Ўзбекистонда бир кишига ўртача 16 квадрат метр уй-жой майдони тўғри келмоқда

Ўзбекистонда сўнгги тўққиз йил ичида аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси 1 квадрат метрга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларда келтирилган.

Мамлакатдаги жами турар-жойлар майдони 536,7 миллион квадрат метрни ташкил этган. Ўртача бир кишига тўғри келадиган уй-жойнинг умумий миқдори 2011 йилнинг 1 январига нисбатан 15 квадрат метрдан 16 квадрат метрга кўпайган.

Бир кишига тўғри келадиган уй-жой билан таъминланиш даражасининг энг юқори кўрсаткичи Хоразмда (24,5 квадрат метр), энг кичик кўрсаткичи эса Андижон (10,3 квадрат метр) вилоятларида қайд этилган.

Таққослаш учун, Қозоғистонда бир кишига 21,9 квадрат метр, Россияда — 25 квадрат метр, Беларусда — 26,8 квадрат метр, Арманистонда — 31,4 квадрат метр, Европада — 40 квадрат метр, АҚШ ва Канадада — 70 квадрат метрдан ортиқ тўғри келади. Аҳолиси энг кўп бўлган Хитойда ҳам юқори — 27 квадрат метр.

 
  

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1