АсосийDunyo

АҚШнинг Орегон штатида героин ва кокаин истеъмоли қонунийлаштирилди

'АҚШнинг Орегон штатида героин ва кокаин истеъмоли қонунийлаштирилди'ning rasmi

AҚШда Орегон штати аҳолиси героин, кокаин ва бошқа турдаги кучли гиёҳванд моддалар истеъмолининг қонунийлаштирилиши учун овоз берди. Бу ҳақда Америка овози ёзди

Шу билан, Орегон бундай наркотик моддаларни қонунийлаштирган энг биринчи штатга айланади. Кишилар муайян миқдорда бундай моддаларни истеъмол қилгани учун энди жиноий жавобгарликка тортилмайди. Ўрнига, 100 доллар жарима тўлайди ёки реабилитация марказларига жўнатилади.

Бу ташаббусга овоз берганлар гиёҳвандлик кишининг соғлиғи билан боғлиқ масаладир, жиноят билан эмас, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, AҚШнинг ўндан ортиқ штатларида марихуанадан кўнгилхушлик учун фойдаланиш аллақачон қонунийлаширилган эди. 21 ёшдан катталар уни маълум миқдорда сотиб олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар