1

Ўзбекистонда талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф этилмоқда

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 08:47
Теглар: Ўзбекистон, Талаба
Ўзбекистонда талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Жаҳонгир Мамажонов ва Абдурашид Абдуқодиров мамлакатдаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

Расул Кушербаевнинг билдиришича, сўнгги вақтларда кўплаб ёшларнинг олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт тўловларини тўлашда қийинчиликларга учраётганлиги ҳақида мурожаатлар бўлмоқда. Бу ўз ўрнида таълим кредитларини бериш тартибини қайта кўриб чиқиш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этишни тақозо этмоқда.

«Оғриқлиси, бир қатор талаба ёшлар маблағи бўлмаганлиги сабабли ўқишни ташлаб кетишга ҳам мажбур бўлмоқда. Ушбу масала пандемия шароитида янада долзарб бўлиб боряпти», — деб ёзган депутат.

Амалдаги тартибларга кўра, тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:

чин етимларга, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига нол фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.

Шунингдек, кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.

Кўрсатиб ўтилган имтиёзга эга бўлган оилалар кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 44-сон қарорига 1-илова) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аниқланади.

Депутатнинг қайд этишича, амалиётда таълим кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланишда қийинчиликлар мавжуд, қанча қисмини компенсация қилиниши аниқ белгиланмаган. Шунингдек, кам таъминланган оила эканлигини исботлаш жараёни ҳам осон эмас.

Талабаларга таълим кредитлари ажратилишини кўпайтириш, енгиллаштириш ҳамда белгиланадиган имтиёз шартларини умумлаштириш мақсадида депутатлар алоҳида Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклифини илгари сурмоқда.

Таклифга кўра, ушбу жамғарманинг молиявий манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш режалаштирилмоқда:

оширилган контракт тўловларининг, олий таълим муассасаларида бўш турган маблағларни депозитга қўйишдан тушган фойданинг 5—10 фоизи, хайрия маблағлари, шунингдек, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларининг таълим кредити фоизларини компенсация қилишга йўналтирилган қисми;

қолдиқ маблағлар шунингдек, зарур бўлганда бюджет маблағлари;

жамғарма маблағларини тўлов шартномаси асосида ўқиётган биринчи ва иккинчи босқич талабаларининг 25 фоизига, битирувчи босқич талабаларининг 75 фоизига қолган босқичларда ўқиётган талабаларнинг эса 50 фоизига тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитлари фоизларининг ярмини, чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларга эса тўлиқ тўлашга йўналтириш керак бўлади.

Депутатларнинг умид билдиришича, ушбу таклифнинг қўллаб-қувватланиши талаба ёшларга ёрдам бериш борасида давлат раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишларнинг яна бир амалий натижаси бўлади.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1