1

Нидерландияда ҳайкал поездни ҳалокатдан қутқариб қолди (видео)

ДУНЁ 05.11.2020, 09:13
Теглар: Нидерландия, поезд
Нидерландияда ҳайкал поездни ҳалокатдан қутқариб қолди (видео)

Нидерландиянинг Спейкениссе шаҳрида “Китлар думи” ҳайкали метро поездининг сувга қулашидан сақлаб қолди. Бу ҳақда Sputnik News хабар бермоқда.

Спейкениссе шаҳрида метро поезди ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида станциядаги тўсиқлардан ўтиб, каналдан 10 метр баландликда китларнинг думлари акс этган улкан ҳайкалларда туриб қолди.

Ҳайдовчи поездни бир амаллаб тарк этишга муваффақ бўлган, йўловчилар эса бу пайтда поездда бўлишмаган.

“Китлар думи» ҳайкали голланд архитектори Маартен Струйс томонидан полиэстрдан ясалган. У 2002 йилда метро станцияси йўлининг охиридаги сув ҳавзасига ўрнатилган.

 

Шарҳлар

“Афросиёб” поездига чипталар нархлари оширилади

25.04.2024, 19:14

15 майдан “Афросиёб”га чипталар нархлари ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.Қайд этилишича, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги...
Нидерландияда илк бор болада маймун чечаги аниқланди

05.07.2022, 12:35

Нидерландияда болаларнинг маймун чечагини юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш миллий институти (RIVM) тарқатган хабарда.Хабарда “Нидерландияда 4 июлгача 352 кишида маймун...
30 йил деганда биринчи марта Душанбедан Тошкентга поезд келмоқда

21.06.2022, 11:44

Тожикистон пойтахти Душунбе шаҳридан Тошкентга поезд келмоқда. Бу ҳақда УзА хабар қилди. Маълум қилинишича, поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши...
Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

14.01.2022, 20:16

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.Қайд этилишича, поезднинг камида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1