1

Бухорода хотинини ўз-ўзини ўлдириш даражасига етказган эр озодликдан маҳрум қилинди

ЖИНОЯТ 05.11.2020, 10:27
Теглар: Бухоро
Бухорода хотинини ўз-ўзини ўлдириш даражасига етказган эр озодликдан маҳрум қилинди

Бухоро вилоятида олти йил давомида турмуш ўртоғининг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, уни доимий дўппослаб келган ва ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказган фуқаро етти йил-у олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди, дея ёзмоқда "Daryo.uz".

Ҳолатга кўра, ҳеч қаерда ишламайдиган 30 ёшли фуқаро Равшан Фармонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи 25 ёшли Фароғат Наврўзова билан олти йил яшаб, унга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб келган. У икки нафар фарзандини ҳам ижтимоий жиҳатдан таъминламасдан, уларнинг қийналиб, оч-наҳор яшаб келишига сабабчи бўлган. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан азоб чекиб, муттасил калтак ва тепкилар оқибатида одамови бўлиб қолган Фароғат «Дўстлик» МФЙ раиси Улуғбек Абдуллаевга мурожаат қилган. Равшан эса маҳалла фуқаролар йиғинида берилган танбеҳ ва насиҳатлардан тегишли хулоса чиқармай, баттар жазавага тушган. Хотини ва фарзандларига яшаш уйидаги умумий фойдаланишда бўлган ошхона ва ҳаммомдан фойдаланишни тақиқлаган. Етмагандек, овқат пишириши учун ошхонадан фойдаланишига ҳам тўсқинлик қилган.

Эрининг қилмишлари етмагандек, Фароғатга қайнонаси Насиба Ҳамроева ва қайнопаси Феруза ҳам зўравонлик қилган. Уни ва қизларини арзимас нарсалар учун камситиб, хўрлаб келган.

Фарзандлари билан ночор аҳволга тушиб қолган Фароғат Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди орқали болалари таъминоти учун алимент ундириб бериш ҳақида ариза ёзган. Бу эса унинг турмуш ўртоғи Равшанга ёқмаган ва яшаш хонадонидаги умумий фойдаланишда бўлган ҳаммомда чўмилаётган хотинини яланғоч ҳолда ҳовлига судраб чиқариб, аёллик ғурури ва нафсониятини поймол қилган. Аёвсиз калтаклаб, ҳақорат қилиб, танасининг турли қисмларига қўли билан уриб, дўппослаб, унинг ўнг кўз юқори ва пастки қовоқ соҳасига, ўнг елка ва ўнг сон соҳасига қасддан тан жароҳати етказган. Бу Қоракўл туман Маъмурий судида ҳам тасдиқланган.

Орадан бир неча кун ўтар-ўтмас Р.Фармонов ўзининг жиноий ҳаракатларини яна давом эттирган ва турмуш ўртоғи Ф.Наврўзова билан сабабсиз жанжал кўтарган. Уни уриб-дўппослаб, ўнг қўл биринчи бармоқ асос фалангаси, бош пешона ўнг томонига тан жароҳати етказган.

Охир-оқибат, турмуши дўзахга айланиб бораётган Фароғат яшаш уйи тандирхонасида сиртмоқ ясаб, бўйин соҳасидан ўзини ўзи осган ва ҳодиса жойида вафот этган.

Тергов-суриштирув жараёнларида судланувчи Р.Фармонов хотинини урмагани ва калтакламагани ҳақида ёлғон кўрсатма берган. Бироқ суд-экспертиза хулосасидаги қайдлар Равшаннинг ёлғон кўрсатмаларини рад этган. Экспертиза хулосасига кўра, марҳуманинг бўйин соҳасида тириклик вақтида ҳосил бўлган эгат кўринишидаги сиртмоқ изи борлиги, кўз конюктивасида (кўз оқ соҳаси) нуқтасимон қон қуйилишлар, талоқ кам қонлиги ҳамда ички аъзолар, яъни жигар, буйрак, юрак, ўпкаларда тўқ қизил суюқ қон билан тўлганлиги, бош мия шиши тасдиқлаб турганлиги, ўнг қўл биринчи бармоқ асос фалангаси орқасидаги қонталаш ва шилинмаси қаттиқ ўтмас жисм таъсирида юзага келгани аниқланган. Ушбу жароҳатлар марҳуманинг ўлимидан олдин 5 соатдан кўп бўлмаган вақтга тўғри келиши, ушбу жароҳат марҳуманинг ўлими билан боғлиқ эмаслигини, ўнг ёноқ соҳасида шилинма ва чап тизза бўғими соҳасида шилинмаси марҳуманинг ўлимидан кейин ҳосил бўлган бўлиб, қаттиқ ўтмас жисм таъсиридан юзага келганини тасдиқлаган.

Суд-тергов ишлари жараёнида Р.Фармоновнинг хатти-ҳаракатлари турмуш ўртоғи Ф.Наврўзовани ўзини ўзи осиб ўлдиришига сабаб бўлганига ойдинлик киритилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисмининг «а» банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. У шу моддага кўра, 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

 
  

Шарҳлар

Бухорода қадимий тангаларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

25.04.2024, 22:46

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...
Бухорода араб тилини ўргатиш баҳонасида 40 нафарга яқин одамга ноқонуний диний таълим бериб келинаётганлиги аниқланди

04.02.2023, 13:13

Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...
Бухорода катта тезликда келаётган Nexia бир гуруҳ ўқувчиларни уриб кетди. Бир бола машина тагида қолган (видео)

24.11.2022, 10:34

Бухорода аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76...
Бухорода 29 ёшли йигит онасини пичоқлаб ўлдирди

03.10.2022, 15:55

Бухорода ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилди. Аниқланишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1