Марғилон шаҳри. 2018 йилнинг декабрь ойларида Қ.Ў. таниши У.О.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган ”Damas” русумли автомашинасини 6000 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, автомашина пулларини 2019 йилнинг 1 март кунига қадар беришини айтиб, автомашинани номига расмийлаштириб, берган ваъдасини бажармасдан ”Damas” русумли автомашинани алдов йўли билан қўлга киритган.Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин. |
05.11.2020 11:44