1

Самарқандда алам устида қилинган хато жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди(фото)

ЖИНОЯТ 05.11.2020, 12:03
Теглар: ​Коррупция, зухриддин
Самарқандда  алам устида қилинган хато жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди(фото)

Самарқанд вилояти. 2020 йилнинг 28 октябрь куни “Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори Қ.Ш., Жомбой туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 8:30 да, ушбу корхонада юк машина ҳайдовчиси вазифасида ишлаб келаётган ака-ука А.Б. ва Н.Б.,лар АЖ ҳовлисига келиб, Н.Б., ва корхонанинг бошқа ишчилари билан ўзаро олдиндан давом этиб келаётган келишмовчилик сабабли тортишаётган вақтида, Н.Б.,нинг акаси А.Б., корхона ҳовлисида турган, “Жомбой дон махсулотлари” АЖга тегишли қора рангли “Traiblazer” русумли, хизмат автомашинасининг эшиги очиқлиги ва калити ўзида турганлигидан фойдаланиб, автомашинани ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб, уни олиб қочиш мақсадида ўт олдириб, корхона ҳудудидан бошқариб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўриқчилар томонидан чиқиш дарвозалари беркитиб қўйилганлиги сабабли ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда автомашинани олиб қоча олмай, бошқарувни йўқотиб, корхонанинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмига тўқнашиб, автомашинага шикаст етказиб, ундан тушиб воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.


 

 Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, мавжуд видео кузатув хотираларида сақланган тасвирлар “DVD” дискга ёзилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

“Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори Қ.Ш., жанжални ажратишда иштирок этиб, “енгил” тан жароҳати олган.
 

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, Ж.Ў., ва С.А., ларнинг танасида “енгил” тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.
 

Дастлабки тергов жараёнида, А.Б., жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
 

 

Шарҳлар

Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

27.08.2022, 08:37

Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...
Ўзбекистонда давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланиши кутилмоқда

10.12.2021, 09:48

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов хабар берди. Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг...
Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1