1

«Ижтимоий фикр» маркази “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида социологик сўров ўтказди

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 13:51
«Ижтимоий фикр» маркази “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида социологик сўров ўтказди

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида социологик сўров ўтказди.

Бундан мақсад коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳақида ўзбекистонликларнинг фикрини ўрганиш, фуқароларнинг коррупция ҳолатларига, коррупцияга оид жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига нисбатан муносабатини аниқлашга қаратилган.

Жамоатчилик фикрининг комплекс сўрови миқдорий, юзма-юз сўровлар, телефон интервьюлари ва Интернет тармоғидаги сўровлар орқали амалга оширилди.  

Сўровда мамлакатнинг барча минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта авлод вакиллари, шаҳарликлар ва қишлоқдагилар иштирок этдилар.

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри» мавзусида ўтказилган тадқиқот натижалари мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд вазиятни ва ривожланишнинг яқин истиқболларини ўз вақтида ва тўғри баҳолаш имконини беради, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чора-тадбирларининг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар ва омиллар ҳақида хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади.

Сўров натижалари маълум қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1