АсосийJinoyat

Тошкентда дарахтга урилган «Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди

'Тошкентда дарахтга урилган «Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 03:30ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Т. “Спарк” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 29 ёшли Қ.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобиль йўловчиси, 34 ёшли К.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.  

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар