1

Қашқадарёдаги ўрмон ёнғинида 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 15:07
Қашқадарёдаги ўрмон ёнғинида 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган

Қашқадарё вилоятида Қамаши тумани ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалигида ёнғин кузатилди. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 3 ноябрь куни юз берган.

5 гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етгани таъкидланмоқда. Хусусан, тахминан 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган. «Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда», -- деди Карим Ёдгорова.

Алоҳида қайд этишларича, ёнғин оқибатида аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Бошқарма ёнғин юзасидан яқин вақт ичида қўшимча ахборот бериши кутилмоқда.

Фото: Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1