АсосийJamiyat

Оталик масъулиятини ҳис қилган боёвутлик эркак фарзандлари учун собиқ хотинига бирданига 139,9 млн сўмдан ортиқ алимент тўлади

'Оталик масъулиятини ҳис қилган боёвутлик эркак фарзандлари учун  собиқ хотинига бирданига 139,9 млн сўмдан ортиқ алимент тўлади'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 13.01.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Абдумалик Рахмановдан  ундирувчи Дилафруз Рахманова фойдасига 2 нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларнинг 1/3 қисми миқдорида ой сайин алимент ундириш ҳақида ижро иши мавжуд эди.  

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор  Абдумалик Рахмановга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилди.  

Фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор ота Абдумалик Рахманов олдиндан ундирувчи Дилафруз Рахмановага 2 нафар фарзанди учун 139 млн. 925 минг сўм алимент пулларини бирйўла олдиндан тўлаб берди.

    Бошқа янгиликлар