1

Бош прокуратура “UZAUTOMOTORS” бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этди

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 16:26
Бош прокуратура “UZAUTOMOTORS” бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этди

Маълум қилинишича,  бир гуруҳ депутатлар (Р.Кушербаев, Д.Ғаниев, Н.Жумаев, Б.Эшмурзаев, З.Жалолов, А.Темиров) Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича “UZAUTOMOTORS” АЖда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани Бош прокуратура маҳкамаси томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши ва жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён этишни сўраб жорий йилнинг 21 август куни Бош прокурорга “Депутатлик сўрови” юборган.

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, кўпчилик сайловчиларни қизиқтираётган сўров юзасидан шу йилнинг 4 ноябрь куни Бош прокурор ўринбосари имзоси билан хабарнома шаклида жавоб хати олинган. 

" -  Бош прокуратура томонидан 28.10.2020 санаси билан рўйхатдан ўтказилган хабарномада “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширишда тўпланган ҳужжатлар бўйича  жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги, агар текширишдан норози бўлсак қарор устидан шикоят қилишимиз мумкинлиги маълум қилинган.  

 Маълумот учун: “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юбориши, Сўровга жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланиши белгиланган.

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193-моддасига мувофиқ, мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, " - дейди депутат. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1