1

Фарғонада эр собиқ хотинига 48 млн сўм тўлаб уйни сақлаб қолди

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 17:28
Фарғонада эр собиқ хотинига 48 млн сўм тўлаб уйни сақлаб қолди

Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида 07.10.2019 йилдаги фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг жавобгар М.Мамасадиқовдан даъвогар Ш.Отақулова фойдасига 48 млн 28 минг 928 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, унга кўра эр-хотин ўртасида умумий рўзғор остида орттирилган даромадни, аниқроғи Қувасой шаҳар, А.Азизов кўчаси, 227/40-уйни тақсимлаш кўзда тутилган.  

Ижро ҳужжати бўйича жавобгар суд жараёнида квартиранинг қийматини иккидан бир қисмини тўлаб беришини ваъда берган ва шу асосда суд қарори қабул қилинган бўлсада, бироқ ваъдасини бажариш ўрнига, давлат ижрочисидан қочиб юрган.

Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, суд ҳужжатида кўрсатилган квартира бўйича ҳар қандай олди-сотди ва бошқа ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш юзасидан  тақиқ қўйилган. Кейинчалик, қарздор 48 млн 28 минг сўмни тўлаб бериши масаласи гумон остида қолганлиги ва у тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан квартирани онлайн савдо майдончаси орқали сотувга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўра бошлаган.  

Шундагина, уйидан айрилиб қолишни истмаган М.Мамасадиқов 48 млн 28 минг 928 сўм қарздорликни Бюронинг Қувасой шаҳар бўлимига келтириб, АҚШ доллари пул бирлигида даъвогар турмуш ўртоғи Ш.Отақуловага санаб топширди. Ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро этилганлиги сабабли тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1