2020 йил 5 ноябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 009 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 68 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
️Бугун айни пайтга қадар:
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
- Андижон вилоятида 9 нафар,
- Бухоро вилоятида 7 нафар,
- Жиззах вилоятида 9 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Наманган вилоятида 8 нафар,
- Самарқанд вилоятида 4 нафар,
- Сирдарё вилоятида 6 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
- Хоразм вилоятида 12 нафар,
- Тошкент шаҳрида 73 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 65 254 (+142) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
️Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






