1

Ҳабиб Нурмагомедовга Россия Қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди

ДУНЁ 05.11.2020, 18:10
Ҳабиб Нурмагомедовга Россия Қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди

Sputnik берган хабарга кўра, Давлат Думаси депутати Гажимурод Омаров Россия президенти Владимир Путинга шундай ташаббус билан чиқди. 

Баёнотда айтилишича, спортчи бир неча бор дунё миқёсида Россия шарафини ҳимоя қилган. Ҳабиб Нурмагомедов ёшлар орасида спорт, соғлом турмуш тарзини, оилавий қадриятларни фаол ривожлантириб, оммалаштиради. Бундан ташқари, чемпион хайрия ишлари билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни UFC 254 турнирида америкалик жангчи Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг спортчи ўз карьерасини якунлаши ҳақида эълон қилганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1