1

Денов туманида ҳоким ўзгарди

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 19:58
Денов туманида ҳоким ўзгарди

Бугун, 5 ноябрь куни Халқ депутатлари Денов туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган. Унда 2018 йил 11 ноябрдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёp Иботов вазифасидан озод этилган,дея ёзмоқда effect.uz.

Денов тумани ҳокими лавозимига Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рустам Пардаев тасдиқланган.

Маълумот ўрнида, Рустам Пардаев 1979 йил Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1