1

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 254 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 23:31
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 254 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда

Шу йилнинг 5 ноябрь куни мамлакатимизда 215 ҳолатда касаллик қайд этилди.  

Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 579 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 221 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 060 нафар бемордан 65 333 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2148 нафар бемордан 254 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1