1

Суратдаги бу авторақам нега ўзгача? ИИВ изоҳ берди

ЖАМИЯТ 06.11.2020, 04:29
Суратдаги бу авторақам нега ўзгача? ИИВ изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати суратдаги автомобил "буюртма" рақамининг нега ўзгача эканлигига изоҳ берди. 

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ буюртма асосида автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартиби  кўрсатилган.

UMO серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари ҳам шу тартибда белгиланган тўловлар (базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари) асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилган.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини ҳудудий ЙҲХБларга топшириш оддий давлат рақами белгиларини топшириш билан бир хил тартибда амалга оширилади"- дейилади изоҳда.

Бундан чиқди 223 000*150=33 450 000 сўм эвазига сиз ҳам ҳудди шундай турдаги авторақамга буюртма биришингиз мумкин.

 

 

 


 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1