1

Тошкент вилоятида миллий гвардиячи кийимини кийган ниқобли босқинчилар ушланди

ЖИНОЯТ 06.11.2020, 11:06
Тошкент вилоятида миллий гвардиячи кийимини кийган ниқобли босқинчилар ушланди

2020 йилнинг 31 октябрь куни соат 22:00да 36 ёшли Ж.П. жиноий шериклари, 36 ёшли А.И. ва 51 ёшли Б.А. билан биргаликда босқинчилик содир этиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар қора ниқоб таққан, эгнига Миллий гвардия ҳарбий кийимида, резина таёқча ва қўл кишани, пневматик ўқ отар қурол билан қуролланган ҳолатда бўлган. Шу кўринишда А.И.нинг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинада Тошкент вилояти Тошкент тумани, Тутзор маҳалласи, Нурмакор кўчасига келган.

Бу шахслар Lacetti русумли автомашинада уйига келаётган 47 ёшли У.Р.нинг йўлини тўсиб, унга зўрлик ишлатиб, қўлларини орқа тарафга қайирган ҳолда кишанлаб, босқинчилик содир этган.

Улар фуқаро У.Р.ни Lacetti русумли автомашина орқа ўриндиғига ўтказиб, олиб кетмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган ва қўл кишани, резина таёқ, пневматик ўқ отар қурол, “Миллий гвардия” хизмат кийими ва ниқоблари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, Matiz русумли автомашина салонидан Ж.П., А.И. ва Б.А. томонидан қонунга хилоф равишда қўлга киритилган авторақамлар аниқланиб, ушбу давлат рақамлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ж.П., А.И. ва Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 227-модаси 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ва 164-моддаси 2-қисми “а,б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида юқоридаги фуқаролар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1