АсосийJamiyat

Янги Cоғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар тайинланди

'Янги Cоғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Президентимизнинг тегишли қарори билан  Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасида ишлаб келган Алимов Анвар Валиевич Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.  Бу ҳақда вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.  

Маълумот учун, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири сингари масъул лавозимларда ишлаган.

2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар