1

Қорақалпоғистонда 400 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган мансабдорлар жазога тортилди

ЖИНОЯТ 06.11.2020, 15:31
Қорақалпоғистонда 400 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган мансабдорлар жазога тортилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суди «Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ бошқарув директори лавозимида ишлаб келган Э.Х. ҳамда ушбу жамиятнинг тақсимлаш бўлими маркетологи Р.А.га аҳолига арзон нархларда сотилиши керак бўлган унлардан қонунга хилоф равишда фойда кўрганлиги учун жиноий жазо тайинлади деб хабар берди UzA.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, 2017 йил ноябрь ойидан буён «Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» акционерлик жамиятининг бошқарув директори лавозимида ишлаб келган Э.Х. ўз лавозимидан фойдаланиб, жамиятнинг тақсимлаш бўлими маркетологи лавозимида ишлайдиган Р.А. билан тил бириктириб, ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган.

Тақсимлаш бўлими маркетологи ёрдамида аҳолига арзон нархларда сотилиши керак бўлган ун маҳсулотларини фуқаролар билан шартнома тузмасдан, жамиятнинг ички буйруқларини чиқармасдан ҳамда сайёр савдо дўконларини ташкил қилмасдан 2018 йилнинг 15 сентябрь кунидан 2019 йил 15 октябрига қадар 8 минг 600 тонналик 15 миллиард сўмдан ортиқ ун маҳсулотларининг ноқонуний сотилишига рухсат берган.

Жамият томонидан шу давр ичида 16 минг 300 тонналик 28,5 миллиард сўмлик ун маҳслуотлари аҳолига сотиш учун чиқим қилинган. Лекин, нақд пул, банк терминаллари ва туманлардаги банклар орқали умумий 28,1 миллиард сўмлик маблағ кирим қилинган. Ўртада 400 миллиаон сўмдан ортиқ маблағ йўқ, яъни ушбу пуллар камомад қилиб қабул қилиш орқали ўзлаштирилган.

Жамиятнинг тақсимлаш бўлими маркетологи Р.А. эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-моддаси ва 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, у ҳам бир йил муддатгача давлат ҳамда давлат улуши бўлган корхона, муассаса ва ташкилотларда ташкилий-раҳбарлик, маъмурий-хўжалик ваколатлари берилган ва моддий масъулиятли лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан айрилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари (22 млн 300 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1