Украина авиакомпанияси самолётлари энди Киевдан Тошкентга мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Компания ҳамкрликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиришга кўмаклашмоқчи.
Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонасида «Windrose» авиакомпанияси бош директори ва асосчиси Владимир Каменчук билан учрашув ўтказилди.
2003 йилда ташкил этилган «Windrose» авиакомпанияси Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатларига доимий ва чартер рейсларни амалга ошириб келади.
Учрашувда таъкидлаганидек, Ўзбекистон йўналиши азалдан авиакомпания учун қизиқ бўлиб келган ва 2008-2010 йилларда «Windrose» Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширган.
Компания Украинанинг Давлат авиация маъмуриятидан 2021 йил 27 мартгача Ўзбекистонга ҳафтасига 2 мартадан чартер рейсларини амалга оширишга рухсат олган. Шунингдек, Украинанинг яна бир авиакомпанияси - «SkyUp» ҳам Ўзбекистонга чартер рейсларини амалга ошириш учун ана шундай рухсатнома олган.
Келажакда «Windrose» компанияси авиация логистикаси соҳасида бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширишни режалаштирган.






