1

Хивада 22 ёшли аёл 4 ойлик чақалоғини 120 млн сўмга сотди

ЖИНОЯТ 07.11.2020, 09:02
Хивада 22 ёшли аёл 4 ойлик чақалоғини 120 млн сўмга сотди

2020 йилнинг 28 октябрь куни хоразмлик 22 ёшли аёл ўзининг 4 ойлик қиз фарзандини сотган пайтида қўлга олинган. Уни қўлга олиш Хоразм вилоят ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида амалга оширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот котиби хабар берди.  

Маълум бўлишича, аёл 4 ойлик қиз фарзандини 120 миллион сўм эвазига сотишга қарор қилган. 5 000 долларини олиб, қизини сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, чақалоқ давлат қарамоғига олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1