АсосийJamiyat

Ўзбекистонда демографик вазият статистикасида ўлим ҳолатлари очиқланмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу сўровга жавоб бермаган

'Ўзбекистонда демографик вазият статистикасида ўлим ҳолатлари очиқланмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу сўровга жавоб бермаган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг демографик ҳолатига оид ҳисоботни эълон қилди.

Қўмита сўнгги йиллар давомида илк бор, яъни Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида кузатилган ўлим ҳолатлари статистикасини демографик ҳолат тўғрисидаги чораклик ҳисоботига киритмади.

Бунга қадар ўлимларга оид рақамлар ҳар чораклик ва (ярим) йиллик ҳисоботларда мунтазам очиқ айтиб келинаётганди.

Давлат статистика қўмитаси хабар беришича ўлим ҳолатлари статистикасини шакллантириш учун масъул бўлган Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этмаган.

Адлия вазирлиги эса Давлат статистика қўмитасида барча маълумотлар мавжудлигини билдирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўровга жавоб бермаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабабли вафот этганлар сони июль ойида 26,4 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 2,6 мартага ошгани ҳисоблаб чиқилганди.

    Бошқа янгиликлар