АсосийJamiyat

Тиббиёт муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ўрганилади

'Тиббиёт муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ўрганилади'ning rasmi

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳасини шаффоф тизимга айлантириш, шифокорларнинг ҳалол, пок ишлашлари учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, тизимда ҳамон порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари учраётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур салбий иллатга барҳам бериш юзасидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги зиммасига тегишли вазифалар юклатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.

    Бошқа янгиликлар