АсосийJamiyat

Қурилиш соҳаси коррупциялашган соҳалардан бири бўлиб қолаётгани оқибатида 1.233 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди – Ниғматилла Йўлдошев

'Қурилиш соҳаси коррупциялашган соҳалардан бири бўлиб қолаётгани оқибатида 1.233 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди – Ниғматилла Йўлдошев'ning rasmi

Бош прокуратурада ўтаётган идоралараро йиғилишда Бош прокурор Н.Йўлдошев Қурилиш соҳаси коррупциялашган соҳалардан бири бўлиб қолаётгани оқибатида сўнгги 2 йилда 1.233 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилганини ҳам таъкидлади.

- Қурилиш учун ер ажратиш, танлов ва тендер ўтказиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштириш, муҳандислик - коммуникация тармоқларига уланиш жараёнларида коррупция кўплаб кузатилмоқда.

Мисол учун, Навбаҳор туман ҳокимининг 1-ўринбосари Х. “Конимех балиқчи” жамияти раҳбари А.дан балиқчилик ҳавзасига коллектор қазилишига рухсат бериши эвазига 11 минг доллар олганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Бюджетдан молиялаштириладиган қурилиш ишлари учун пудратчиларни таниш - билишчилик ёки пора эвазига танлаб олиш каби коррупциявий амалиёт кузатилмоқда.

“Сувоқова” корхонаси Қашқадарё вилояти бошқармаси мутахассиси Н. “Диёрбек Учқун” корхонаси раҳбари Б.га танишлари орқали қурилиш объекти олиб бериш эвазига 14 минг доллар беришни талаб қилиб, 9 минг доллар олганда қўлга олинган, - деди бош прокурор.

Бу соҳада давлат бошқаруви ва назоратига масъул Қурилиш вазирлиги тизимида ҳам суиистеъмолчиликлар кузатилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.  ва Чилонзор туман ҳокимияти бўлими бошлиғи Ш. “Max Saodat” жамиятига кўп қаватли уй - жой қуриш учун Чилонзор туманидан 

1 гектар ер ажратиш эвазига 1 млн. 400 минг доллар  талаб қилиб, 50 минг долларни олган вақтда ушланган. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар